ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН?

САВОЛ-ЖАВОБ 21.12.2017, 11:35
2553
ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН?

— Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш муддати қанча этиб белгиланган?
— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 3 сентябрда 1712- сон билан рўйхатга олинган «Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўгърисида»ги Низомга асосан, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти назорат килувчи органлар томонидан уларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида бир кун давомида режадан ташқари қисқа муддатли, муқобил ёки назорат тартибида текширишлар шаклида амалга оширилиши мумкин.

Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда, камерал назорат натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари асосида, Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш ўтказиш кўзда тутилиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси