13

“БАНККА ҚЎЙГАН КУПОН ПУЛЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАЙТАРИБ ОЛАМАН?”

САВОЛ-ЖАВОБ 16.12.2017, 11:33
1861
“БАНККА ҚЎЙГАН КУПОН ПУЛЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАЙТАРИБ ОЛАМАН?”

— Қорақалпоғистон Республикаси Халқ банки Чимбой филиалининг омонат кассасига ўзим ва турмуш ўртоғим номига 1990йилларда купон пулларни қўйган эдик. Уларни ҳозир қайтариб олсак бўладими?

Орынбай Абдукаримов, Қорақалпоғистон Республикаси

Ғ.Полвонов, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 декабрдаги «Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағларини индексация қилиш тўғрисида»ги ПФ-1327-сонли Фармони ва уни бажариш юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 февралдаги "Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул, маблағларини индексация қилиш тўғрисида"ги 54-сонли қарорига асосан, аҳоли омонатларини индексация қилиш 1992 йил 1 январгача очилган ва 1996 йил 1 январ ҳолатига амалда бўлган, Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларидаги омонатда сақланаётган пул маблағлари 1996 йил 15 февралдан 30 июнга қадар омонатчилар мурожаат қилганларида индексация қилиниши қайд этилган ва ушбу омонат маблағлари юқоридаги қарорлар талабларига асосан индексация қилиб берилган.

Ушбу омонат маблағларини омонатчи ёки ишончли вакили банкнинг Чимбой филиалидан исталган вақтда олиб кетиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11