“ЙЎНАЛИШИМНИ ЎЗГАРТИРМОҚЧИ ЭДИМ...”

САВОЛ-ЖАВОБ 13.12.2017, 15:49
1442
“ЙЎНАЛИШИМНИ ЎЗГАРТИРМОҚЧИ ЭДИМ...”

— Коллежда стоматология йўналишининг 2-босқич талабасиман. 3-босқичда йўналишимни ўзгартирсам бўладими?

Ирода, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани

Ў.ИСМАИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва тиббий таълим бош бошқармаси бошлиғи:

— Тиббиёт коллежларида ўрта махсус маьлумотли кадрлар тайёрлаш ишлари, ҳар бир йўналишнинг хусусиятидан келиб чиқиб,Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади. Унга мувофиқ,ҳар бир йўналиш шу жумладан стоматология йўналиши (тиш техниги) учун ҳам ўзига хос бўлган махсус фанлар ўтилади.

Бундан ташқари 2 йил давомида бир йўналиш бўйича тахсил олиб,3-чи босқичда фақат 1 йил бошқа йўналишда ўқиб ушбу мутахассислик бўйича дипломга эга бўлиш давлат таълим стандартлари талабларига зид ҳолат ҳисобланади. Шу сабабли йўналишни ўзгартиришга рухсат этилмайди.

Аммо ҳудудларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи юқори бўлган ҳолатларда, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармаларининг мурожаатларга асосан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидаги ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар мутахассисликлари ва эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар рўйхатига асосан, тегишли мутахассислик дипломига эга бўлган фуқаролар,эгаллаётган лавозими бўйича ўрнатилган тартибда қайта ихтисосликдан ўтиб меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси