13

«АРИЗА ЖАВОБИНИ ЧЎЗИШАЯПТИ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 12.12.2017, 17:17
1763
«АРИЗА ЖАВОБИНИ ЧЎЗИШАЯПТИ...»

Отамдан мерос бўлиб ўтган уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш учун кадастр бўлимига мурожаат қилгандим. Ариза топширганимга ҳам бир ойдан ошди. Ҳали ҳам жавоб беришмаяпти. Аслида, фуқаронинг аризаси қанча муддатда кўриб чиқилиши керак?

Нилуфар Азимова, Тошкент шаҳри

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11