"Орзум ушалди!"

Рекорд 09.12.2017, 17:31
806
"Орзум ушалди!"

Нозимахон Қаюмова, 24 ёш, “ЎЗБЕКИСТОН ИФТИХОРИ” унвони соҳибаси. 44,58 метрга найза улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.

— Оиламизда акам ва опам спорт билан шуғулланишади. Мен ҳам уларга ҳавас қилиб, беш ёшимдан енгил атлетика машғулотларига қатнаша бошладим. Аввалига Республика миқёсида ўтказилган мусобақаларда, кейин Осиё, Жаҳон майдонларида фахрли ўринларни қўлга киритдим. “Рио-2016”даги ғалабам эса мени янада руҳлантирди. Спортчи ўзига ишонса ва дангасалик қилмаса, албатта, кўзлаган маррасини забт этади. Паралимпиадага жўнаб кетаётганимизда Биринчи президентимиз бизга оқ фотиҳа берганди. Юртдошларимиз, мураббийларимиз, яқинларимиз ва шу йилги Олимпиада ўйинлари ғолиблари яхши ниятларла кузатиб қолишганди. Шу сабаб ҳам катта ишонч билан майдонга тушдик. Юртимиз мадҳияси Рио-де Жанейро майдони узра янграганда тинч ва обод юртим кўз олдимдан ўтди. Камтарона хизматларимиз юксак баҳоланиб, машина билан тақдирланганимда эса бир умрлик орзум амалга ошганидан кўзларимга ёш олдим. Ахир кичкиналигимдан отамга машина совға қилишни орзу қилардим!

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° снегопад
Валюта курси