Му5
13

ЮРТДОШЛАРИМИЗ ИШОНЧИНИ ОҚЛАГАН СПОРТЧИМИЗ

Рекорд 09.12.2017, 17:22
711
ЮРТДОШЛАРИМИЗ ИШОНЧИНИ ОҚЛАГАН  СПОРТЧИМИЗ

100 метрга брасс усулида 1:12:45 ичида масофани сузиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилади ва олтин медаль билан тақдирланди.

200 метрга комплекс усулида 2:24:50 рекорд ичида масофани сузиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилади ва кумуш медални қўлга киритди.

100 метрга баттерфляй усулида 1:04:72 ичида масофани саралаш босқичида сузиб ўтиб, паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва бронза медалини қўлга киритди.

— 10 ёшимдан бери сузиш билан шуғулланаман. Сузиш бўйича биринчи мураббийим — дадам. Биз “Рио-2016”да ҳар бир мусобақа олдидан интернет орқали гаплашиб турдик. Дадам йўл-йўриқ кўрсатиб, масофалар оша мени ўйинларга руҳан тайёрлади. Биринчи марта ўн бир ёшимда Самарқандда ғалабани қўлга киритганман.

Мен доим олдимга катта мақсадларни қўяман ва уларга эришиш йўлида тинимсиз меҳнат қилишга ҳаракат этаман. Паралимпиадада уч бора медаль билан тақдирланганимда, юртимизда ёшларнинг билим олишига, спорт билан шуғулланишига яратилган шароит ва имкониятлардан фойдалана олганим, юртдошларим ишончини оқлаганим учун жуда хурсанд бўлдим. 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган мусобақаларда ҳам юқори натижалар кўрсатиб, рекордимни янгилашни ният қилганман. Шу мақсадда мана, тайёргарлик машқларини ҳам бошлаб юбордик. Спортчи учун сонияларнинг ҳам аҳамияти катта. Спорт билан шуғулланиш учун сарфланган ҳар бир дақиқа муваффақиятни белгилайди, ахир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz