13

«ЎҒЛИМ ҲАҚИНИ СЎРАЯПТИ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 09.12.2017, 13:13
1675
«ЎҒЛИМ ҲАҚИНИ СЎРАЯПТИ...»

Уч қиз ва уч ўғил фарзандим бор. Барини уйли–жойли қилганман. Иккитаси алоҳида ҳовли қилиб чиқишган. Кичигига ҳам уй-жой қилиб бергандим. Аммо уч марта уйланиб, уйни сотди-ю, чет элда ишлаб келди. Энди эса отамдан мерос бўлиб қолган уйга кириб олиб яшаяпти. На коммунал тўловларга қарашади, на таъмирлаш ишларига фойдасига тегади. Тағин шу уйдан ҳақимни ажратиб беринг дегани ортиқча. Айтингчи, ўғлим менга мерос қолган уйга даъво қилиши тўғрими? Бу вазиятга қаерга мурожаат қилишим мумкин?

Ғани Эргашев, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани

Фуқаронинг эр ёки хотини, фарзандлари, ота-онаси, фарзандликка олинганлар қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислари ҳисобланганлиги боис, сиз ҳаётлигингизда отангизнинг уйига ўғлингиз ворис бўлолмайди, ўз-ўзидан уй ҳисобидан ҳақ сўраши ҳам мумкин эмас. Лекин ўғлингиз шу уй рўйхатига қўйилган бўлса, ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Акси бўлганида эса уни уйдан кўчиришни сўраб фуқаролик судига мурожаат этишингиз мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси