my5
all

Саратонни даволайдиган вакцина яратилди

САЛОМАТЛИК 13.03.2014, 14:04
10946
Саратонни даволайдиган вакцина яратилди

Исроиллик олимлар саратон касаллигини кимёвий даволаш усулисиз даволайдиган вакцина яратдилар.

Шу пайтгача саратон касаллигини кимёвий усул билан даволашдан бошқа чора йўқ эди, бу эса инсоннинг барча органларига салбий таъсир кўрсатар эди. Эндиликда эса бу касалликнини кимёвий аралашувсиз даволаш чораси топилди, дея хабар беради Uz24.uz нашри.
Бунга эришиш учун исроиллик олимлар Леа Айзенбах бошчилигида нақд 30 йил ҳаракат қилдилар. Мана бугун Леа ва унинг ҳамкасблари, ушбу янги препарат билан саратоннинг 20 дан ортиқ  турини даволаш мумкинлигини ишонч билан айтмоқдалар. Мазкур вакцинани Саратон касалига қарши кураш тарихидаги энг самарали кашфиёт дейиш мумкин.
НТВ телеканалининг хабар беришича, саратоннинг турига қараб, керакли вакцина қон орқали юборилиши ёки касалланган орган хужайрасига бириктирилиб қўйилиши мумкин. Вакцина бириктирилган ҳужайра ўз муҳитига ижобий таъсир қилади ва саратон билан касалланган хужайраларни йўқ қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81