«ХОДИМГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР КИМНИНГ ВИЖДОНИГА ҲАВОЛА?..»

САВОЛ-ЖАВОБ 07.12.2017, 18:30
1562
«ХОДИМГА  ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР КИМНИНГ ВИЖДОНИГА ҲАВОЛА?..»

Шу йилнинг 27 сентябрь куни тунги навбатчиликка келаётганимизда автобусимиз автоҳалокатга учради. Мен оёғимдан оғир тан жароҳати олдим. Миям ҳам чайқалган. Иш жойимдан аввал 3 млн. кейин 390 минг сўм миқдорида моддий ёрдам ажратишди. Бироқ тиббий кўрикдан ўтганимда жароҳатим оғир даражада эканлиги ва мунтазам даволанишим талаб қилиниши маълум бўлди. Тез-тез тобим бўлмаётгани учун ҳозир ҳам даволанаяпман. Етказилган зарар учун компенсация сўраб, корхона директори, касаба уюшмасига мурожаат қилдим, бари жим. Йўқотилган соғлигимни ким қайтаради?

Гўзал Ибатова, Қарши шаҳри

Ходимнинг меҳнат фаолияти вақти майиб бўлиши, касб касаллигига чаланиши ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигининг бошқа тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарар иш берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши шарт. Ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ва унинг ташқарисида ҳам меҳнатда майиб бўлиши, шунингдек, иш берувчи томонидан ажратилган траспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар ҳисобланади. Иш берувчи томонидан сизга етказилган зарар (тиббий хулосалар асосида) тўлиқ қопланмаган тақдирда корхона жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво талаби билан мурожаат этишингиз мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси