«ПРОПИСКА»ДАН ЧИҚСАМ, НАФАҚАМ НИМА БЎЛАДИ?»

САВОЛ-ЖАВОБ 07.12.2017, 18:29
1669
«ПРОПИСКА»ДАН ЧИҚСАМ, НАФАҚАМ НИМА БЎЛАДИ?»

Айрим сабабларга кўра доимий турар-жой рўйхатидан чиқиб туришимга тўғри келаяпти. Борди-ю, шундай қилинса, нафақа масаласи нима бўлади? Ахир «прописка»м бўлмаса пенсиямни тўхтатиб қўйишади-ку?!

Гулноза Абдуллаева, Тошкент шаҳри

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 167-бандига асосан пенсионернинг доимий «прописка»си бўлмаса ва у фақат вақтинча «прописка» қилинган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олинмаган бўлса), пенсия вақтинчалик «прописка» (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади.

Вақтинчалик «прописка» (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг амал қилиш муддати тугаши билан вақтинчалик «прописка» (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тўлаш вақтинчалик «прописка» (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш пенсия тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° снегопад
Валюта курси