13

"ГИННЕСС"ГА КИРГАН ЎЗБЕК ОШПАЗИ

Рекорд 27.11.2017, 15:57
933
"ГИННЕСС"ГА КИРГАН  ЎЗБЕК ОШПАЗИ

Ўзбек ошхонасининг машҳур ошпази, марғилонлик Ҳаким Ғаниев дунёдаги энг узун лағмон тайёрлаш бўйича “Гиннесснинг рекордлар китоби”га кирган. Минскдаги рес­торанлардан бирида рекорд даражадаги бу узун лағмонни тайёрлаш учун ошпазга 150 килограмм гўшт ва сабзавотлар ҳамда 1 километр узунликдаги хамир керак бўлди.

Рекордларни қайд этиш халқаро агентлиги “Интер­рекорд”нинг маълум қилишича, лағмоннинг оғирлиги 351,1 кг.ни ташкил этган.

Ҳаким Ғаниев томонидан 2015 йилнинг октябрь ойида Москвада оғирлиги 500 кг.ли норин тайёрланди ва у бу борада ҳам Жаҳон рекордини ўрнатди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси