13

ЭГИЗАКЛАР ШАҲРИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!

Рекорд 25.11.2017, 14:30
1830
ЭГИЗАКЛАР ШАҲРИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!
Бразилиянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Кандидо Годой жумбоқлар шаҳри саналади. Ўзингиз тасаввур қилинг: ҳар икки қўшнининг бирида эгизаклар туғилади... Бўлиши мумкин эмас, дейсизми, шошилманг.

Бу ердаги 80 нафар оилада 44 нафар эгизак туғилади. Ана шу сабаб ҳам Кандидо Годой “эгизаклар пойтахти” деган ном олган.

Олимлар ҳалигача бунинг сирини билолмай овора: айнан қайси ген эгизаклар туғилишига сабаб бўларкан? Аммо аргентиналик тарихчи Хорхе Камараснинг тасдиқлашича, Иккинчи Жаҳон уруши даврида Освенцим концлагеридаги асирликдан қутулган нацист шифокори Йозеф Менгеле одамлар устида тажриба олиб боришни давом эттирган, эҳтимол айнан унинг олиб борган амалиётлари сабаб Кандидо Годойда эгизаклар туғилаётган бўлиши мумкин.

“Бразилияда Менгел Кандидо Годой шаҳрига ветеринар ва шифокор қиёфасида ташриф буюрганидан кейин ҳудудда эгизаклар туғилиши бирданига кўпайган”, деб ёзган тарихчи ўзининг “Менгел: Жанубий Америкадаги Ўлим фариштаси” китобида. Тарихчининг тахминича, шаҳар Менгелнинг малла сочли ва кўк кўзли орийларни кўпайтириш орзусини рўёбга чиқариш учун “лаборатория” вазифасини ўтаган.

Бу тахминнинг ҳақиқатга яқинлиги шундаки, мазкур шаҳарда туғилаётганларни бир-биридан фарқлаш мушкул: улар айнан тарихчи таърифлаганидек, ҳаммаси бир хил — малласоч ва кўк кўзли эгизаклар. Нима бўлганда ҳам ҳали бу шаҳарнинг жумбоғи ечимини топгани йўқ, олимлар изланишда давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11