25

Ҳалолликка нима етсин!

Рекорд 24.11.2017, 16:26
1063
Ҳалолликка нима етсин!

44 ёшли, уйсиз Варалоп (Waralop) исмли таиландлик эркак метродан ҳамён топиб олди. Ўзи уйсиз, пулсиз бўлса-да, ҳамёндаги кредит карталарни ва пулларни эҳтиёжи учун сарфламасдан, полицияга топширди. Ҳамён эгаси 30 ёшли, фабрика хўжайини Ниити Понгкрайньос (Niity Pongkriangyos) Варалопнинг виждонли ва софдиллигидан ҳайратга тушди. У миннатдорчилик сифатида Варалопни фабрикага ишга олди ва уй билан таъминлади. Энди уй-жойсиз юрган Варалоп ойига 317 доллар маош оладиган ва ертўлада кун кечирмай, ўзининг шахсий уйида яшайдиган бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° небольшая облачность
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91