my5

НЕГА ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧИМ 4 ЙИЛГА БОРМАЙ ИШДАН ЧИҚДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 11:45
1622
НЕГА ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧИМ 4 ЙИЛГА БОРМАЙ ИШДАН ЧИҚДИ?

— Маълумки, газ ҳисоблагичларнинг яроқлилик муддати 8 йилни ташкил этади. Аммо газ ҳисоблагичим тўрт йилга бормасдан ишдан чиқди. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ.

Ботир Пўлатов,Тошкент шаҳридан

Дониёр ҚОДИРОВ, “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси директори:

— Бугунги кунда қиёсловга олиб келинган ҳисоблагичларнинг 60 фоизида носозликлар аниқланмоқда. Ўлчаш воситасини иш жараёнига таъсир қиладиган асосий омил газ ёки сув ҳисобланади. Демак, газни таркибидаги турли бирикмалар, хусусан тармоқдаги қувурларни эскирганлиги (занглар) ҳисоблагични яроқсиз ҳолатга келтирувчи асосий сабабдир. Хорижда ҳисоблагичданолдин трубага фильтр ўрнатилади. Ушбу фильтр ҳар ҳафтада тозаланиб турилади. Ўлчаш воситасини сифатли ҳамда ўз вақтида ишлашини таъминлаш учун албатта фильтр қўйишлари маъқул ҳисобланади.

Бундай фильтрлар аҳоли ҳисобидан, таъминотчи вакилнинг тавсияси билан ўрнатилади. Сабаби ўлчаш воситаларининг ҳар бириўзига яраша метрологик тавсифларга эга бўлиб, улар исътемол қилинадиган газ ҳажми ёки сув ҳажмидан келиб чиққан ҳолда танланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81