my5
all

КЎМИР НАРХЛАРИНИ ТАДБИРКОР ЎЙНАТМАЙДИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 11:20
1788
КЎМИР НАРХЛАРИНИ ТАДБИРКОР ЎЙНАТМАЙДИМИ?

— Қиш пайтида унинг баҳоси ошиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам учраб туради. Кўмир савдоси билан тадбиркорлар ҳам шуғуллана оладими?

Зайниддин Умаров, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг Маҳсулот сотиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

— Йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 57-сонли қарорининг 40-бандида белгилаб қўйилганидек, тадбиркорлик субъектларининг кўмир маҳсулотини қайта сотишлари тақиқланган.

Агар сизда бу борадабирор эътироз ёки мурожаат бўлса “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг ИШОНЧ телефон рақамлари (371) 202-00-99 қўнғироқ қилиб тушунмовчиликларга аниқлик киритиб олишингиз мумкин.

Ҳукумат томонидан аҳолига кўмир етказиб бериш тизимини такомиллаштириш, унинг нархи сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга тадбиқ этилмоқда. Унинг ижросини таъминлашда жамоатчилик, яъни сизни — истеъмолчини назорати муҳим ўрин тутади.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, «Ўзбекенерго» ДАК электр станциялари, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар ва аҳолидан ташқари, кўмирнинг барча истеъмолчиларга реализация қилиниши биржа савдолари орқали амалга оширилиши назарда тутилган. Бунда биржа савдоларида кўмир қазиб олиш корхоналари сотувчи, кўмирдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи истеъмолчилар харидорлар бўлади. Биржа савдоларида

харид қилинган кўмир қайта сотилиши мумкин эмас.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81