my5
all

КЎМИРНИ АҲОЛИГА ҚАЙСИ ТАШКИЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРАДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 11:07
1679
КЎМИРНИ АҲОЛИГА ҚАЙСИ ТАШКИЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРАДИ?

— Республика аҳолисини кўмир билан таъминлаш қайси ташкилот зиммасига юклатилган?

Зайниддин Умаров, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг Маҳсулот сотиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

— Ўзбекистоннинг барча вилоятларига маълум жадвал асосида етказилган кўмир маҳсулотлари ижтимоий объект, бюджет ҳисобидаги ташкилот ва идоралар, шунингдек, аҳолига сотиш бошланган.

Республикамиз миқёсида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ тасарруфидаги 6 та "Ўзтемирйўлёнилғитаъмин" Бошқармасига қарашли бирлашган ёқилғи омбор хўжалиги фаолият кўрсатмоқда, жумладан:

  • "Мискин" бирлашган ёқилғи омбор хўжалиги (БЁОХ)(Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хизмат кўрсатади);
    • "Бухоро" БЁОХ (Бухоро ва Навоий вилоятига)
    • "Қарши" БЁОХ (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига)
    • "Самарқанд"БЁОХ (Самарқанд ва Жиззах вилоятларига)
  • "Тошкент"БЁОХ (Тошкент ва Сирдарё вилоятларига)
  • "Қўқон" (Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларга) бирлашган ёқилғи омбор хўжаликлари.

Аҳолини кўмир билан таъминлаш мазкур хўжаликлар зиммасига юклатилган бўлса, фуқаролар туман ёки шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган маҳалла оқсоқоллари тақдим этган рўйхат асосида, белгиланган миқдорда қаттиқ, ёқилғини харид қилишлари мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81