my5
all

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТЎЛОВЛАРИДА ИМТИЁЗЛАР ҲАМ БЕЛГИЛАНГАНМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 11:04
2173
КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТЎЛОВЛАРИДА ИМТИЁЗЛАР ҲАМ БЕЛГИЛАНГАНМИ?

— Коммунал хизматлар тўловларини амалга оширишда кимларга қандай имтиёзлар белгиланган?

М.Мамадалиева, Наманган вилояти, Норин тумани

Д.АЗИМОВ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари:

— Бугунги кунда коммунал хизматлар тўлови бўйича имтиёз ёки чегирма берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Бироқ, коммунал хизматлардан мавжуд қарздорликларга тўловларни амалга ошириш мақсадида моддий ёрдам олиш учун фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)га мурожаат қилишингиз мумкин.

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари коммунал хизматлардан қарздорлиги мавжуд, жумладан кам таъминланган оилалар рўйхатини аниқлайдиҳамда ушбу оилаларга умумий мулкларни сақлаш ва коммунал қарздорликлар учун тегишли тўловларни тўланишида амалий ёрдам кўрсатади.

Агарда фуқаро ёлғиз пенсионер бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 декабрдаги "Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 350-сонли қарорига мувофиқ, моддий ёрдам олиш учун фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиши мумкин.

Ҳукуматнинг мазкур қарори кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам тайинланиш ва тўланиш тартибини белгилайди.

Кўп болали оилалар, бола парвариши учун ижтимоий нафақаларни ва моддий ёрдам пулини олиш учун бошқа категориялар билан бирга ёлғиз пенсионерлар ҳам ҳақлидирлар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2099-сонли қарорига мувофиқ, қонунчиликка асосан алоҳида жисмоний шахсларни категориялари, жумладан ёлғиз пенсионерлар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида умумий майдондан 60 квадрат метри солиқ тўланмайдиган майдон бўлиб ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси