my5

БИР ОИЛА ҚАНЧА КЎМИР ОЛИШИ МУМКИН?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 11:01
1951
БИР ОИЛА ҚАНЧА КЎМИР ОЛИШИ МУМКИН?

— Аҳолига кўмир сотишда ўлчов (лимит) борми?

Зайниддин Умаров, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг Маҳсулот сотиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

— Бу куз-қиш мавсуми учун аҳолига 589,0 тонна кўмир ва 260 минг тонна брикет маҳсулоти ажратилган бўлиб, ҳозирда шундан 314,750 тоннаси аҳолига етказилган. Бюджет ташкилотлари учун белгиланган режадаги 183,5 минг тонна кўмир ва 153,3 минг тонна брикет маҳсулоти тўлиқ етказиб берилган. Кўмир маҳсулотлари тақсимоти ҳар бир вилоятнинг ҳокимликлари томонидан амалга оширилади. Аҳолига етказилиши режалаштирилган қаттиқ ёқилғининг ҳажми ҳар йили маҳалла фуқаролари кесимида, шаҳарлар, туманлар ва вилоятларнинг эҳтиёжларига қараб, талабномаларига асосан хонадонлар кесимида шакллантирилади. Бунда ҳудудларда жойлашган аҳолининг зичлиги ва иқлими ҳам ҳисобга олинади. Масалан, айрим ҳудудларнинг қиши бошқа ҳудудларга нисбатан совуқроқ бўлади. Шулар ҳисобга олинган ҳолда бу йилги бир оила учун чекловлар 500 кг.дан 2 тоннага белгиланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81