my5
all

“ДАДАСИНИНГ ВАФОТИДАН СЎНГ ПЕНСИЯСИ ВОЯГА ЕТМАГАН ЎҒЛИМНИ НОМИГА ЎТАДИМИ?”

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 10:57
2113
“ДАДАСИНИНГ ВАФОТИДАН СЎНГ ПЕНСИЯСИ ВОЯГА ЕТМАГАН ЎҒЛИМНИ НОМИГА ЎТАДИМИ?”

— Турмуш ўртоғим 25 йил хусусий тадбиркор бўлиб ишлаган. Ишлаган даврида пенсиясини жамғариб борган. 51 ёшида оламдан ўтди. Шу жамғариб борилган пенсиясини вояга етмаган ўғлимни номига ўтказса бўладими? Бунинг учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Ҳосият Умарова, Жиззах вилояти, Дўстлик тумани

М.ТЛЕУОВ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ижро этувчи директорнинг ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига 16 ёшга тўлмаган фарзандлар эгадирлар. Ўқувчилар нафақа олиш ҳуқуқига 18 ёшга тўлгунга қадар эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек бошқа фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этадилар.

Мазкур Қонуннинг 17-моддасига асосан фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақда жамғарилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

Ушбу масалада яшаш манзили бўйича "Халк банки"га мурожаат этиш тавсия этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81