my5

«ХОТИНИ ҚАМОҚДАН ЧИҚИБ, ЎЗГАРИБ ҚОЛДИ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 16.11.2017, 13:49
2840
«ХОТИНИ ҚАМОҚДАН ЧИҚИБ, ЎЗГАРИБ ҚОЛДИ...»

Фарзандсизлик сабаб биринчи турмушим бўлмади. Иккинчи бор уч фарзандли эркак билан тақдиримни боғладим. Эримнинг собиқ хотини қамоқ жазосини ўтаётганди. Яқинда уни умумий жазо колониясига олишди ва шундан кейин турмуш ўртоғимнинг босар-тусари ўзгариб қолди. Тез-тез уни кўргани бориб турадиган, уйга қайтгач мени ҳайдайдиган одат чиқарди. Ваҳоланки, никоҳимиз қонуний расмийлаштирилган. У аёл озодликка чиқса, менга кун йўқ кўринади. Агар ажрим масаласи кўрилса, лоақал кўчада қолмаслигимга кафолат борми? Бирор нима талаб қилоламанми?

Исми сир тутилди.

Қонуний никоҳ қайд этилганидан кейин эрингизнинг манзили бўйича уй рўйхатига қўйилмаган бўлсангиз ва ушбу ишни амалга оширишда мулкдор томонидан эътироз билдирилаётган ҳолатларда турар-жой жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат этиб, фойдаланиш тартибини белгилашни сўрашингиз мумкин. Агар уй рўйхатида қайд этилган бўлсангиз, турар-жойда узрли сабабларсиз 6 ойдан ортиқ муддат яшамаган ҳолатлардагина фойдаланиш ҳуқуқингиз йўқотилган, деб топилади. Бугунги кунда ҳар қандай эътирозларга қарамай мазкур уйда тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37