Му5
13

Энг ёш ўзбек легионери

Рекорд 15.11.2017, 18:28
940
Энг ёш ўзбек легионери

Етти ёшли ўзбекистонлик хоккейчи Салоҳиддин Азимов ўзбек легионери сифатида карьерасини бошлади. У куз фаслининг бошидан Қозоғистоннинг “Армада” хоккей клубида ўйин кўрсатиб, аъло натижаларга эришганди...

Салоҳиддин Қизилўрда шаҳри ёшлари ўртасида ўтказилган Қозоғистон Чемпионатидаги ўртоқлик учрашувида иштирок этиб, ўз маҳоратини намойиш этди. Ўйин давомида дарвозага тўрт маротаба шайба киритган Салоҳиддин иккинчи матчда яна тўртта гол соҳибига айланди. Буларнинг ҳаммаси Салоҳиддин Азимовга 11 очко келтириб, икки ўйин натижаси бўйича энг яхши ўйинчи номига мушарраф бўлди. Шуни таъкидлаш лозимки, Салоҳиддин Азимов гуруҳнинг энг ёш ўйинчиси ҳисобланади.

Ёш хоккейчи “Бинокор” хоккей клуби иштирокчиси бўлиб, чет элда ёшлар ўртасида хоккей бўйича бўлиб ўтган халқаро ёшлар мусобақаларида ҳам қатнашган.

Қозоғистоннинг “Армада” хоккей клуби баҳорда “Бинокор” хоккей клуби билан ўтказган халқаро ўртоқлик учрашувида Салоҳиддин Азимов билан қизиқди. Биринчи синф ўқувчисига машҳур россиялик хоккейчи Павел Буренинг ҳам назари тушди. У Салоҳиддинни профессионал хоккейчиларни тайёрловчи болалар хоккей мактабига таклиф этди. Бу ерга ўқувчилар ўн ёшдан бошлаб қабул қилинади, ўн етти ёшдан бошлаб эса профессионал шартнома тузиш имкониятига эга бўладилар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz