Му5
13

Қалтис трюклар ишқибози

Рекорд 14.11.2017, 11:40
700
Қалтис трюклар ишқибози

Орамизда ўз номини тарихга муҳрлаш учун ҳаётини хавф остига қўйишга тайёр инсонлар талайгина. Ана шулардан бири Люк Эйкинсдир. Болалигидаёқ парашют спортига қизиқиб қолган Люк 16 ёшида илк парвозини амалга оширади. Кейинчалик инструктор сифатида фаолият юритди, кинода каскадёрлик қилди. Унинг сўнгги ишларидан бири “Темир одам-3” картинаси бўлди. Аммо 42 ёшни қоралаб қўйган Люкка буларнинг бари камдек туюлди.

Парвозларни хуш кўрувчи америкалик 7620 метр баландликдан парашютсиз сакраб Жаҳон рекордини ўрнатди. Ушбу воқеа ҳақиқий телешоуга айланиб кетди. “Fox” телеканали Люк Эйкинс жамоасини енгил моторли самолётда кузатиб борди. Тажрибали экстремал ва жонли эфир юлдузининг чиқиши минглаб телетомошабинларни ўзига сеҳрлаб қўйди. Люк Эйкинс ушбу қалтис трюкни муваффақиятли бажариш учун бир ярим йил давомида пухта тайёргарлик кўрди.

Бу вақт ичида у парашютда 18 мингдан зиёд сакрашларни амалга оширди. Ҳисоб-китобларга кўра, қўниш тезлиги соатига 120-150 милни ташкил этади. Шу билан бирга 7,6 км.лик масофа 2 дақиқа ичида босиб ўтилади. Ушбу вақт мобайнида нафақат парвоздан завқланишга улгуриш, балки қўнишга тайёргарлик кўриш ҳам керак эди. Люк Эйкинснинг бахтига барчаси кутилганидек хотима топди ва у ақл бовар қилмас рекорд муаллифига айланди. “Бунга ишониш қийин. Таърифга сўз тополмаяпман. Буни асло такрорлашга уринманг”, деди Люк Эйкинс тарихий сакрашни амалга оширганидан сўнг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz