13

Хитойда жаҳондаги энг узун шишали кўприк очилди

Рекорд 13.11.2017, 11:36
812
Хитойда жаҳондаги  энг узун шишали  кўприк очилди

Ўтган йили Хитойда жаҳондаги энг узун ва баланд шишали кўприк очилди. Сайёҳларга қўрқувни енгиб, юпқа шишадан ўтиш таклиф этилди. Мазкур конструкцияга “Довюрак инсонлар кўприги” номи берилди.
Хунан провинциясидаги Шинючжай боғида очилган мазкур кўприкнинг узунлиги 430, кенглиги 6, ердан баландлиги 300 метр бўлиб, унинг қурилиши учун 3,4 миллион доллар маблағ сарфланган.
Шиша пол қалинлиги 24 мм. Конструкторларнинг таъкидлашича, кўприкни қуришда ишлатилган шиша оддий шишадан 25 марта мустаҳкам. Кўприкни ушлаб турган пўлат конструкция жуда бақувват ва ишончли.
Дастлаб кўприкда бўлиш вақти ва унга ташриф буюрувчилар сони чекланиши айтиб ўтилган. Унинг устидан туриб Лунган округининг 720 даража кенг­ликдаги бутун манзарасини, Шисунь дарёсини, Гайсяб сув омборини томоша қилиш мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси