my5
all

23 ёшли соқол қўйган қиз сикхизм масхабини қабул қилди (ВИДЕО)

ДУНЁ 19.02.2014, 16:50
10763
23 ёшли соқол қўйган қиз сикхизм масхабини қабул қилди (ВИДЕО)
Буюк Британияда яшовчи 23 ёшли ҳинд қизи Харнаам Каур соқол қўйишни бошлади. Бу қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, аммо қиз соқол билан ўзини жуда мафтункор ва қатъиятли ҳис қилади, деб ёзади [url=http://www.mirror.co.uk/news/weird-news/harnaam-kaur-bearded-lady-ditched-3154463]Mirror.
 
Гап шундаки, Харнаам тухумдонларида яримкистоз синдроми мавжуд. Организмдаги бу бузилиш эркаклар гормонларининг ошиб кетишига олиб келиши мумкин. Юздаги соқол ҳам айнан ана шунинг асорати ҳисобланади. Харнаамнинг юзларида илк туклар пайдо бўлганида у бор йўғи 11 ёшда бўлган. Тез орада унинг кўкрак қисми ҳамда қўллари ҳам соч билан қопланган.
 
Соқол қизга анча муаммолар келтирган: у ҳафтада икки маротаба уларни олиб ташлар, аммо бу ушбу жараённи мураккаблаштиришдан бошқа нарса эмас эди. Харнаам ҳатто уйдан кўчага чиқишдан ҳам бош тортган даврлари бўлган. Унинг бу қадар тушкунликка тушиши жонига қасд қилиш истагини ҳам келтирган.
 
Ўзининг ушбу томонлари билан қиз кўча-куй ва мактабида жуда кўп таҳқирларга дуч келган. Интернетдаги нотаниш кимсалар унга ўлим билан таҳдид ҳам қилишган. Аммо шундан сўнг Харнаам сикхизм масхабини қабул қилди, энди у устарани бир четга суриб қўйди. Сикхларга соч ва соқол олиш таъқиқланган. Энди у бошқа ҳеч қачон соқолини олмаслигини маълум қилди. “Худо мени шундай яратган ва мен шундайлигимча бахтлиман. Мен ўзимни жуда мафтункор ҳис этаман ва ўзимни боримча яхши кўришни ўргандим”- дейди у.
 
Уни кўпинча эркаклар билан адаштиришса ҳам у ўзини хақиқий аёлдай ҳис қилади.  Харнаам ҳатто кийимларни ҳам айнан аёлларбопини танлайди.
 
"Менинг соқолимга айниқса болалар ҳайрат билан қарашади. Мен уларга бу Хеллоуин учун ниқоб эканлигини айтаман. Баъзилар эса мендан соқолимни қаердан сотиб олганимни сўрашади", – дейди қиз.
 
Харнаам ўз кечинмаси билан YouTube тармоғи орқали ўртоқлашди. Унинг воқеаси аёлларни ўзига кўпроқ ишонишга чақиришига у ишонади. "Кўпчилик одамлар мени ёқиб юбориш билан пўписа ҳам қилишади, аммо менга ижобий фикр билдирадиганлар ҳам талайгина. Кўп эркаклар томонидан ҳам ижобий фикрлар оламан – биттаси ҳатто турмушга чиқишни ҳам таклиф қилди!" – дейди у.
 

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/rgQjfcpG7XY" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49