my5
all

Муниса Ризаева жонли ижрода концерт беришга жазм қилди

ШОУ-БИЗНЕС 19.02.2014, 14:17
4592
Муниса Ризаева жонли ижрода концерт беришга жазм қилди
Хонанда Муниса Риазева ижодини бошлаган вақтларда “Гранд” радиоси бош муҳаррири Иброҳим Аҳмедов унга продюсерлик қилганидан кўпчиликнинг хабари бор...

Орадан кўп вақт ўтмай уларнинг муносабатлари дарз кетиб, Аҳмедов “Сетора” гуруҳининг собиқ вакили Нилуфар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Яқинда эса Иброҳим Аҳмедов ва Муниса Ризаева ўртасида алоқалар тикланиб, фаолият яна давом эттириляпти, деган гаплар тарқалди.

Собиқ продюсер Муниса билан фаолиятини давом эттириш бахонасида Нилуфар билан ҳамкорликка нуқта қўйганини маълум қилди. Кўпчилик Муниса концерт қилаётгани учун атрофига энг яхши мутахассисларни, маслаҳатгўйларни тўплаяпти, деган фикрда.

Дарвоқе, хонанданинг концерти май ойидан июнга кўчирилди. Кўпчилик санъаткорлар эса “Муниса хато қилиб қўймаса бўлгани”, деган фикрда.

Чунки ёз ойлари концерт мавсуми эмас. Бу ойда концерт бериб, таваккалчилик қилиш Мунисага қимматга тушмаса бўлгани! Энг асосийси, Муниса жонли ижрода концерт қўйишга жазм қилган.

Ризаева 3 кун жонли ижрода куйлайман деб, бор овозини ҳам йўқотиб қўймаса эди.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49