my5
all

Одам савдоси орқали топилаётган даромад ноқонуний қурол-яроғ савдоси келтирадиган даромадларга тенглашди

ЖАМИЯТ 19.02.2014, 11:39
Теглар: фоҳиша
9745
Одам савдоси орқали топилаётган даромад ноқонуний қурол-яроғ савдоси келтирадиган даромадларга тенглашди

Кейинги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон миқёсида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Ўтган асрнинг 70-80-йилларида Европа давлатларида одам савдоси кескин ривожланди.


Таҳлилчиларнинг фикрича, жаҳон иқтисодининг ривожланиши, транспорт тараққиёти, маҳаллий ва давлатлараро миграция жараёни одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг фаолияти авж олишига сабаб бўлди. XX асрнинг 80-90-йилларига келиб уюшган трансмиллий жиноят сифатида одам савдоси дунё миқёсида долзарб муаммолардан бирига айланди. Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам кенгаймоқда.



Одам савдоси оқибатида жисмоний шахслар товарга айланадилар. Одамлар сотиб олиш ёки сотиб юбориш, ҳадя қилиш, топшириш учун объект бўлишлари мумкин. Бошқача қилиб айтганда, улар жонсиз буюмларга тенглаштирилади. Жабрланувчилар асосан ўз юртидан бошқа давлатларга транзит қилиш, чегаралардан ўтказиш орқали сотиб юборилади. Бу иллатга қарши барча давлатлар ҳамкорликда фаолият юритишлари зарурлиги сабабли, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг кўп эътибор қаратаётган фаолият йўналишларидан бирига айланди. Айни шу иллатга қарши курашиш мақсадида БМТ одам савдосига қарши кураш харакати борасида глобал режасини қабул қилди. Ҳужжатда замонавий қулликни йўқ қилиш мақсадида жаҳон ҳамжамияти уюшган жиноий гуруҳларни йўқ қилишда биргаликда курашиш кераклиги таъкидланади.


Оғриқли рақамлар



Афсуски, ҳозирча жаҳон ҳамжамияти одамсавдоси билан боғлиқ жирканч иллатнинг илдизини йўқ қилишга муваффақ бўлганича йўқ. Халқаро таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, ҳар йили ер юзида 4 миллиондан ортиқ катта ёшдаги киши ўз хоҳишларига қарши ушланадилар, сотиладилар, сотиб олинадилар. ХХI асрнинг шармандали кўриниши бўлмиш одам савдоси туфайли ҳар йили 10 миллион бола қулликка гирифтор бўлмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳар йили ўртача 2 миллионга яқин аёл қул сифатида сотилади. Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига қараганда, биргина Россиядан ҳар йили 50 мингдан ортиқ ёш аёл хорижга олиб чиқилади. Уларнинг ярмидан кўпи 15 ёшга тўлмаган қизлар экани айтилади.



Маълумотларга кўра, ҳозир дунё бўйича тахминан 27 миллион киши одам савдоси туфайли қуллик ҳолатига тушиб қолган. Бу борада Непал, Судан, БАА, Ҳиндистон, Габон, Гаити каби давлатларда энг оғир ҳолатлар кузатилмоқда.



Бугунги кунда жиноий бизнес деб аталмиш одам савдоси кенг қамровли тус олгани боис мазкур иллат орқали топилаётган даромадлар ноқонуний қурол-яроғ ва олмос савдоси келтирадиган даромадларга тенглашди. Халқаро ҳамжамият маълумотларига кўра, ҳар йили одам савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳлар 32 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад топишади.



Маълумки, бундан 10 йил аввал БМТ томонидан одам савдосига тўсиқ қўйиш мақсадида ҳужжат қабул қилинган эди. Бу ҳужжатга кўра, одам савдоси оғир жиноят ва инсон ҳуқуқларининг қўпол суръатда бузилиши сифатида кўрилади. БМТ бош котиби Пан Ги Мун дунё мамлакатларига мурожаат қилар экан, одам савдосига қарши кураш жамғармасига ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.



Одам савдосидан дунёдаги бирор бир давлат четда қолаётгани йўқ. Яъни қайсидир давлатдан тирик товарлар олиб чиқилса, иккинчи давлатга одам савдоси қурбонлари етказиб берилади. Жинсий эксплуатация, мажбурий меҳнат, тиланчиликка мажбурлаш ва инсон органларини трансплантация қилиш мақсадида тирик одамларни сотиш одам савдоси дея аталмиш иллатнинг - замонавий қулликнинг кўринишидир.



Германиянинг Der Spiegel нашрига кўра, айни дамда Европа Иттифоқи мамлакатларида тахминан 880 000 киши мажбурий меҳнатга жалб қилинган. “Кўҳна қитьа”да 3600 халқаро уюшган жиноий гуруҳ фаолият юритаётир. Бу гуруҳлар бир йилда одам савдосидан 25 миллиард евро даромад кўрмоқда.


Биз ҳам курашяпмиз


Бугунги кунда “одам савдоси” деб аталмиш трансмиллий жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилди. Шунингдек, мамлакатимиз парламенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида"ги Конвенцияга ҳамда одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча ҳужжатлар имзоланди.



2008 йилнинг 17 апрелида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг ҳамда 2008 йил 8 июлида “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан қонун нормалари амалга янада самарали тадбиқ этилмоқда.



Хавфсизлигимизга таҳдид солаётган терроризм, одам савдоси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши муросасиз курашишимиз, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида иллатнинг хавфли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқароларни мавжуд ҳолатдан огоҳ этиш муҳим ўрин тутади.



[right]Ш.Тўлаганов[/right]







Шарҳлар

​Юнусобод туманида фоҳишахона сақлаш аниқланди

10.07.2017, 09:45

2017 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 13:30ларда, ўтказилган “Комплекс” тезкор тадбири давомида, Сухих Денис Борисович, Юнусобод тумани, 4-мавзе, 55-уй, 30-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм...
​Яккасаройда яна бир фоҳишахона фош этилди

29.06.2017, 15:17

2017 йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 20:10ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Рахманбердиева Мафтуна Атамурадовна, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 250.000 сўм пул...
​Тошкентда 24 минг сўм эвазига фоҳишахона яратиб берган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

28.06.2017, 16:30

2017 йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 20:00 ларда ўтказилган “Орият” тадбири давомида, Васякин Равиль Джамилевич, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 24.000...
​Ички ишлар ходимлари навбатдаги фоҳишахона фаолиятига чек қўйишди

20.06.2017, 12:01

2017 йилнинг 17 июнь куни тахминан соат 17:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Иванова Надежда Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 70.000 сўм пул...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42