my5
all

Таълим муассасаларидаги ўқув хоналарини тозалаш кимнинг зиммасига киради?

ЖАМИЯТ 19.02.2014, 11:32
6368
Таълим муассасаларидаги ўқув хоналарини тозалаш кимнинг зиммасига киради?
Биз коллеж ўқувчилари ўзимизнинг гуруҳимизга берилган хонани навбатма навбат тозалаймиз. Аслида коллеж ўқув хоналарини кундалик тозалаш кимнинг зиммасига киради деган савол билан мурожаат қилмоқчи эдик? (Н.Мансуров, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани)
 
Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг ўринбосари З.Худойбердиев жавоб берди:
 
“Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан қабул қилинган ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган Қарорга кўра, биноларнинг ички қисми, шу жумладан, хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали, спорт зали ҳамда ўқув аудитория майдонини ҳар 700 кв.метр тозалаш майдони учун 1 штат фаррош лавозими киритилган. Бироқ ўқув аудитория ҳамда ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° небольшой проливной дождь
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49