my5
all

БМТ Ким Чен Инни зўравонликлари учун суд қилишни таклиф қилди

ДУНЁ 19.02.2014, 10:54
2532
БМТ Ким Чен Инни зўравонликлари учун суд қилишни таклиф қилди
Шимолий Корея раҳбари халқаро суд томонидан инсониятга қарши зўравонлик, қотилликлар ва геноцидда айбланиши мумкин. Пхеньян айбловларни инкор этиб, бу АҚШнинг сиёсий фитнаси дея изоҳлади.

Бир йил давомида халқаро коммисия далиллар йиғди ва 372 бетли ҳисоботни Женевада тақдим этди.  Ҳужжатларнинг яна бир нусҳаси билан бирга илова хати Ким Чен Инга юборилди. Унда Шимолий Корея раҳбари унинг тизимида қилинган барча жиноятларга шахсан ўзи жавоб бериши ҳақида огоҳлатрилган.

КХДРдаги инсонийликка қарши жиноятни буюраётган ёки уни бажараётган ҳар бир амалдор Халқаро қонунга кўра, жиноий жавобгарликка тортилади,-дейилади хатда. 

Комиссия  раҳбари Майкл Кирбининг айтишича, КХДРдаги юқори сиёсий лавозимдаги юздан ортиқ мансабдор шахслар ҳалқаро трибунал томонидан жавобгарликка тортилиши мумкин. 

Ҳисоботда сиёсий террор ва ўн минглаб сиёсий маҳбусларнинг концентрацион лагерларда сақланиши ҳақидаги далиллар мавжуд. Шунингдек, кўп саҳифали ҳужжатларда аёл ва болаларга нисбатан зўравонлик, очликда сақлаш, репрессияларнинг аниқ фактлари келтирилган. 

Экспертларнинг айтишича, Шимолий Корея раҳбарига нисбатан айбловлар ўзгармаган ва ҳужжатларда янги айблов йўқ. Бироқ келтирилган айбловларнинг далиллари илк бор БМТ даражасида тан олинди.  

Энди тақдим этилган ҳужжат устида махсус комиссия иш олиб боради ва шу йилнинг март ойида инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ йиғилишида хулосалар айтилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42