my5
all

Bugatti суперкарларига харидор топилмаяпти

ДУНЁ 18.02.2014, 17:35
3343
Bugatti суперкарларига харидор топилмаяпти
Bugatti компанияси ноодатий муаммога дуч келди.

Buggatti’нинг ягона модели бўлган Veyron 2005 йилда тақдим этилган бўлиб,  янги моделлар ҳақида бош қотириш вақти келгандай эди.  Аммо компания эски моделларни сотмай туриб, янгиси устида иш бошлай олмайди.
 
2006 йил савдога чиқарилган Bugatti Veyron 300 та нусхада бўлган. Компания беш йил давомида айнан шу машиналарни сотиб келган. Veyron Grand Sport модели эса 150 нусхада ишлаб чиқарилган ва  ҳозиргача  сотилмади. Қолган машиналарнинг уммумий нархи 62 миллион еврони ташкил қилади.
 
Bloomberg нашрининг хабар қилишича, Bugatti компанияси АҚШда Dynamic Drive Experience дастурини ишга туширган. Дастурга кўра, харидорлар махсус йўлларда ёки кўчаларда машинани хайдаб кўриш имкониятига эга бўладилар. Шу йўл билан компания мижозларга суперкарнинг асл кучини кўрсатиб, машинанинг сотилишини таъминламоқчи.   Бу Grand Sport гиперкари нархи 1,43 миллион евро бўлса,  Grand Sport Vitesse 1,7 миллион еврога тенг.
 
Бу дастур орқали компания ҳафтасига 20 га яқин потенциал мижозларга эга бўлмоқда. Аммо улардан бир нечтасигина машинани ҳарид қилишмоқда. Компания вакиллари барча машиналарни сотиш учун 1 йил кетишини айтишди.
               
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° небольшой проливной дождь
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49