my5
all

Япония автомобил компаниялари ўз фаолиятларини вақтинча тўхтатишди

ДУНЁ 18.02.2014, 12:07
2612
Япония автомобил компаниялари ўз фаолиятларини вақтинча тўхтатишди
Япониянинг энг йирик автокомпаниялари Toyota, Suzuki ва Honda бир нечта корхоналари фаолиятларини вақтинча тўхтатишди.   

Мамлакатда кузатилаётган ноқулуай об-ҳаво шароити туфайли компанияларга машина деталлари вақтида етиб келмаяпти. Toyota компанияси вакиллари корхоналарининг тўртдан учтаси шу кунларда яна ишга қайтишини маълум қилди.

Honda ҳам Токио шимолида жойлашган иккита корхонасининг фаолиятини вақтинча тўхтатди. Suzukiнинг эса учта корхонасини вақтинча ишламаяпти.

Японияда кузатилаётган совуқ ҳаво ва қор мамлакат автотранспорт ҳаракатини деярли тўхтатиб қўйди. Душанба куни Хонсю оролида  юзлаб машиналар марказий трассаларнинг бирида тирбандликда қолиб кетди. 

Шунингдек, ҳозирга келиб Японияда бу табиий офат обиқатида уммумий 850 киши жароҳат олди,  17 киши эса ҳалок бўлди.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° небольшой проливной дождь
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49