my5
all

Владимир Путин Россия ва АҚШ хоккей жамоалари учрашувни бошқарган ҳакамларни танқид қилди

ДУНЁ 18.02.2014, 11:15
2988
Владимир Путин Россия ва АҚШ хоккей жамоалари учрашувни бошқарган ҳакамларни танқид қилди
РФ Президенти Владимир Путин Россия ҳамда АҚШ хоккей жамоаларининг учрашуви ҳақида фикр билдирар экан, ҳакамларнинг ўйинга эътиборсизлик билан муносабат қилганини айтиб ўтди.

“Афсуски, ҳакамлар буни ўз вақтида пайқашмади”, - деди Президент ҳукумат кегнашининг мажлисидан сўнг хоккей учрашуви ҳақида. У Россия ҳамда АҚШ учрашувини бошқарган ҳакамлар Россиянинг учинчи шайбасини ҳисобга олмай нотўғри қарорга келганликларини айтди.
 
Сочидаги қишки Олимпия ўйинлари доирасида бўлиб ўтган Россия-АҚШ хоккей жамоалари ўртасидаги учрашувда Россия терма жамоасининг учинчи шайбаси дарвоза ўз жойида бўлмаганлиги сабабли ҳисобга олинмади. Учрашувнинг асоссий вақтида 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилди. Буллитларда эса АҚШ вакилларининг қўли баланд келди.

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/uU2cSFE78aI" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>
    
Бугун Россия терма жамоаси Норвегияга қарши ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42