Жазоирдаги авиаҳалокат оқибатида 77 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 12.02.2014, 10:10
1748
Жазоирдаги авиаҳалокат оқибатида 77 киши ҳалок бўлди
Жазоирда Геркулес харбий самолёти авиаҳалокатга учради, оқибатда 77 киши ҳалок бўлди. Ҳалокатдан фақат бир киши омон қолди. 

Бу ҳақда Россия 24 телеканали хабар бермоқда. Самолёт бортида 74 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган. Маълум бўлишича, фақатгина биргина ҳарбий омон қолган. У бош ва кўкрак қафасидан жиддий жароҳатланган.
 
Геркулес ўз манзилига бир неча километр қолганда етиб бора олмаган. Самолёт қулаши оқибатида портлаш юз берган. Таҳминларча, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. 

Синоптикларнинг хабар қилишича, самолёт учувчилари тоғли ҳудуддаги қор бўронига тайёр бўлишмаган. 

Ҳозирда Жазоирда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° снегопад
Валюта курси