Эртага Жанубий Корея ва КХДР музокаралар ўтказади

ДУНЁ 11.02.2014, 15:32
1705
Эртага Жанубий Корея ва КХДР музокаралар ўтказади
Жанубий Корея ва КҲДР ҳукумати вакиллари чоршанба куни юқори даражадаги учрашувлар ўтказишади.

Бу Жанубий Кореяга Пак Кин Хе президент бўлганидан кейинги илк учрашув бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Ренхап ахборот агентлиги.  

Корея бирлашиши бўйича вазирлиги вакилининг хабар беришича, бу мислсиз учрашув чоршанба куни маҳаллий вақт билан 10:00 да, Пханмунчжом чегара пунктида бўлиб ўтади. 

Жанубий Кореядан музокарада Миллий ҳавфсизлик хизмати ўринбосари Ким Гю Хэн, КХДРдан Ватанни тинчлик йўли билан бирлаштириш бўйича Қўмита раҳбари ўринбосари Вон Дон Ен қатнашади. 

Жанубий Корея вазирлиги вакилининг айтишича, музокаралар 1950-1953 йиллардаги Корея уруши вақтида ажралиб кетган оилаларнинг учрашувлари тўғрисида бўлиб ўтади. Шунингдек, музокаралар давомида бу оилалар учрашувини тез-тез уюштириб туриш масаласи кўтарилади.  

Аввалига ажралган оилалар учрашувлари 20-25 феврал кунлари бўлиб ўтиши қабул қилинган эди. 2013 йилнинг кузида томонлар учрашувни ташкил қилишга тайёр эдилар, аммо сўнгги паллада учрашув бекор қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° снегопад
Валюта курси