Олимпия олтин медали таркибида бор йўғи олти грамм олтин бор

СПОРТ 11.02.2014, 13:45
2774
Олимпия олтин медали таркибида бор йўғи олти грамм олтин бор
2014 йилги қишки Олимпия ўйинларининг олтин медалини 550 долларгабаҳолашди, бу ҳақда Pittsburgh Post-Gazette нашри хабар берди.

Мукофотнинг бундай юқорибўлмаган нархи унинг таркиби билан боғлиқ: гап шундаки, у олтиндан эмас кумушдан тайёрланган (525 грамм). Олимпия олтинининг таркибида олтин метал бор йўғи олти граммни ташкил қилади — у ҳам бўлса фақат медал устини қоплаш учун ишлатилган.

Агар юқори пробали медал соф олтиндан қилинганида, унинг қиймати 21 минг долларни ташкил қилган бўлар эди.

Олимпиада кумуш медалини мутахассислар бозор баҳосида 310 долларга баҳолашди, бронзани эса 3,25 долларга.

Айтиш жоизки 2014 йилги Олимпиадада 98 та медаллар жамланмаси ўйналади.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси