Дания ҳайвонот боғида 18 ойли жирафа отиб ўлдирилди

ДУНЁ 10.02.2014, 17:23
2022
Дания ҳайвонот боғида 18 ойли жирафа отиб ўлдирилди
Копенгаген ҳайвонот боғи ходимлари жирафани ташриф буюрувчилар кўз олидида ўлдиришди.
 
Копенгаген ҳайвонот боғида Мариус лақабли соғлом ва ёш жирафа ўлдирилди. Бу қарорни боғ ходимлари Мариусни икки яқин қариндош жирафалардан дунёга келгани билан изоҳлашди.  

Мариус ташриф буюрувчилар кўз олдида пистолет орқали  отиб ўлдирилди ва шерларга ем қилинди. 

Бу ҳолатга минглаб кишилар қаршилик кўрсатишди. 20 мингга яқин кишилар қаршиклари тўғрисида имзо чекишди. Бир неча бошқа боғлар эса Мариусни уларга беришини сўрашган. Хатто номаълум шахс жирафа учун 500 000 евро тўлашга тайёр эканлиги айтилган. Шунга қарамай ҳайвонот боғи ходимлари уни ўлдиришди.  Қарши бўлганларга эса боғ маъмурияти яқин қариндошлардан бўлган ҳайвонларни йўқ қилиш ва бошқа ерга бериб юбормас кераклиги ёзилган  Европа иттифоқининг репродукция дастурини кўрсатишди.
 
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси