Қувайт пойтахтида ноодатий севги изҳори тирбандликка олиб келди

ДУНЁ 10.02.2014, 13:02
4193
Қувайт пойтахтида ноодатий севги изҳори тирбандликка олиб келди
Қувайт фуқароси яқинлашиб келаётган севишганлар куни ва севлигисининг туғилган кунига ғаройиб совға тайёрлади. 

У шаҳарнинг марказий кўчаларидан биридаги кўприкка юрак шаклидаги атир гул дастасини ўрнатди. Юрак шаклидаги гулдаста ва унинг ўртасидаги ёзув ҳар куни шу йўлдан ўтадиган  биргина қизнинг эътиборини тортиши керак эди. 

Аммо бу севги изҳори тирбандликка олиб келди. Шу трассадан ўтадиган кўплаб хайдовчилар бу совғани суратга олиб ўтишни канда қилишмаяпти.

Ҳозир ушбу суратлар маҳаллий ижтимоий тармоқларда барча рекордларни янгиламоқда.  Қувайт полицияси эса гулни қуриб тушишини ва автомобиллар ҳаракатининг тартибга қайтишини интизорлик билан кутмоқда.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси