Афсонавий Ал Капоненинг уйи сотувга қўйилди

ДУНЁ 10.02.2014, 10:33
2848
Афсонавий Ал Капоненинг уйи сотувга қўйилди
Афсонавий гангстер Ал Капоненинг Майами-Бичдаги (Флорида штати) уйи сотувга қўйилди. 

1922 йилда қурилган уй 8,5 миллион долларга баҳоланди. Ал Капоне бу уйни 1928 йили 40 минг АҚШ долларга сотиб олган. "Қуруқ қонун" даврида кўпгина жиноий гуруҳ раҳбарлари Майамида ўз уйларига эга бўлишган.

Айнан шу уйда машҳур 48 ёшли гангстер Алкатрас қамоқхонасидан қайтиб, вафот этган. Ал Капоне 4 йил давомида ўша даҳшатли қамоқхонада бўлган. 70-йилларгача бу уйга Ал Капоне яқинлари эгалик қилишган, сўнгра Delta Airlines авиакомпанияси учувчиси  Генри Моррисон сотиб олган. Ҳозирда бу уйга молиячи Энтони Панебианкога тегишли бўлган компания эгалик қилмоқда.  

Ал Капоне ўзининг "муқаддас Валентин" куни қилган иши билан машҳур бўлган. 1929 йилнинг 14 феврал куни  у ўзининг энг ашаддий 7 нафар душманини ўлдиришни буюради. Полиция эса бу ишни Ал Капоне қилганлиги исботлай олмайди. У қамоқда солиқ тўламаганлиги учунгина 4 йил ўтириб чиққан. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси