13

“Доктор Хаус” сериали шифокорга бемор ташҳисини аниқлашга ёрдам берди

ДУНЁ 08.02.2014, 10:09
4128
“Доктор Хаус” сериали шифокорга бемор ташҳисини аниқлашга ёрдам берди
Германиялик шифокорлар “Доктор Хаус” сериали орқали беморга тўғри ташҳис қўйишди. 

Клиника ходимлар бир неча ойдан бери 55 ёшли беморга ташҳис қўя олмай, даволаниш муолажаларини бошлай олишмаётган эди. Бемор йил давомида бир неча бор юрак ҳуружи, қайт қилиш, истма чиқиши, қулоқ эшитиш, кўз нурининг йўқолиши билан шифохонага тушган. Аммо  шифокорлар бу белгиларга қараб аниқ ташҳис қуйишга қийналишган.

Юрак ҳуружи билан кузатилган бу белгилар Юрген Шеферга “Доктор Хаус” сериалининг бир қисмини эсга солади. Шифокор бемор метал (Кобальт) билан  заҳарланганини аниқлайди. Сериалдаги бемор бир неча йил аввал сон бўғимини металли протез билан алмаштирган бўлади. 

Юрген Шефер ўз беморини касаллик тарихини ўрганади. Ҳаётдаги бемор ҳам 2 йил аввал сон бўғимларига протез ўрнатгани маълум бўлади.

Олинган қон натижалари ҳам қонда кобальт ҳамда хромнинг кўпайиб кетганини кўрсатади. 
Беморнинг протези шикастланган бўлади ва унинг натижасида метал қонга қуйилади. 

Medical News Today нашрининг ёзишича,  профессор Шеферни “германиялик Доктор Хаус” дея аташган. У талабаларни қийин ташҳисларни сериалда келтирилган мисоллар ёрдамида қўйишга чақирмоқда.



Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшая облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11