Осиёда автобуслар бир-кетин ҳалокатга учрамоқда

ДУНЁ 07.02.2014, 11:40
2040
Осиёда автобуслар бир-кетин ҳалокатга учрамоқда
Бугун Филиппин шимолий қисмида 40 нафар йўловчи бўлган автобус жарликка қулаб тушган. ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, ЙТҲ оқибатида 9 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Непалда йўловчи автобус мамлакатнинг марказий қисмидаги дарёга деярли 500 метр баланликдан қулаб тушган бўлиб, унинг оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Феврал ойининг ўзида Непалда автобус қулаши оқибатида умумий 24 киши ҳалок бўлиб, 54 киши  жароҳатланган.

Ҳиндистонда  эса 4 феврал куни Махараштра штатининг Пун-Сатар шоссесида автобус ҳамда юк машинаси тўқнашуви оқибатида автобус тоғ дарасига қулаб тушган эди. Ҳалокат оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшой проливной дождь
Валюта курси