13

Америкалик аёл қонсиз қизалоқни дунёга келтирди

ДУНЁ 06.02.2014, 16:13
5275
Америкалик аёл қонсиз қизалоқни дунёга келтирди
Калифорния штатида истиқомат қилувчи аёл қонсиз қизалоқни дунёга келтирди.

Қиз рангсиз гўёки ўликдай туғилди. Шифокорлар бу ҳолатнинг сабабларини айтиб бера олишмаяпти.

ABC нашрининг хабарига кўра, шифокорлар болани сақлаб қолишни уддасидан чиқишган. Қизнинг отаси Жош Хуареснинг айтишича, у болани кўриши билан вазият яхши эмаслигини тушунган. Шифокорлар гўдакдан қон олишга уриниб кўришган, аммо унинг бутун оёғидан сиқиб, бир томчигина қон олишган.  

Қизалоқда туғруқдан бир соат аввал уммуман қон бўлмаган ва шифокорлар тезда кесарча кесиш йўли билан, чақалоқга қон қуйишган.

27 ёшли она Жениффер Хуареснинг журналистларга айтишича, туғруқдан 3 ҳафта илгари бола ҳаракатланмай қўйган. Шундан сўнг шифокорлар тезда чора кўришган. Уларнинг сўзларига кўра, онанинг сезгирлиги туфайли қизалоқ тирик қолган. Акс ҳолда гўдак ўлик туғулиши мумкин эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси