13

Америкалик қиз пластик жарроҳликдан сўнг ногирон бўлиб қолди

ДУНЁ 05.02.2014, 14:43
6324
Америкалик қиз пластик жарроҳликдан сўнг ногирон бўлиб қолди
Америкалик қиз кўкракни катталаштириш бўйича жарроҳлик амалиётидан сўнг ногирон бўлиб қолди.  

19 ёшли Линда Перес ўша операциядан сўнг мияси лат еган ва кома ҳолатига тушган. Бир йилдан бери Линда юра олмайди ва ўзини парвариш қилишга ҳам қодир эмас. Омадсиз қизнинг онаси уни тўлиқ тикланиб кетишига умид қилмоқда, аммо шифокорлар Линдани қачон тўлиқ тузалиб кетишини  айта олишмаяпти. 

Линданинг 4 ёшли фарзанди бор, улар ҳозир онасининг ўйида яшашмоқда. Жарроҳлик амалиёти унинг кўкрагига қилинган, аммо оқибатда унинг мияси лат еган. Операция ўтказилган клиникадигиларнинг айтишича, наркоз оқибатида унинг юрак уриши секинлашиб кетган. Шундан сўнг уни тезда реанимацияга жўнатишган. Линда бир неча ҳафта кома ҳолатида бўлиб, ўтган йилнинг ноябр ойида уйига қайтган. У жуда озиб кетган, юриш ва гапириш қобияти буткул йўқолган. 

Қизнинг ота-онаси операция ўтказилган клиника устидан шикоят қилиб судга беришди. Энди клиника Перес ҳамда унинг ўғлини ўз қарамоғига олиши керак. Флорида штати департаменти операцияни ўтказган шифокор Жейкоб Фраймен энг малакали ва профессионал шифокорлигини, бу эса унинг фаолиятидаги илк омадсизлик эканлигини таъкидлади.   

Шифокорнинг айтишича, унга Перес туғруқ пайтида анестезияни бошидан ўтказганини айтмаган, оқибатда анестезиолог Марио Альберто Диас айбдор деб топилган. У 30 ой қамоқ ва 2 йил муддатли синовга ҳукм қилинган.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси