28

“ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИНИ КИМ ВА ҚАЧОН ЎРНАТАДИ?”

ЭРКИН МИНБАР 26.10.2017, 09:15
15786
“ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИНИ КИМ ВА ҚАЧОН ЎРНАТАДИ?”

Самарқанд вилояти Нуробод туманидан Қарши бобо Тошқуловни ўйлантирган масала, яъни Самарқанд-Қарши автомагистрал йўлидан Улус аҳоли пунктига қайрилишда йўл ахборот кўрсаткич белгилари ўрнатилмаганлиги ҳақидаги мурожаати Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Холматжон САЙДАЛИЕВ, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи: Фуқаро Қарши Тошқуловнинг мурожаатини инобатга олган ҳолда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан А-378 "Самарқанд-Ғузор" ва 4Р-52 "Сарикўл- Нуробод-Сепки-Навоий" автомобиль йўллари туташмасига 1 дона 5.21.1 "Йўналиш кўрсаткичи" ва 1 дона 5.21.2 "Йўналишлар кўрсаткичи" йўл белгиларини ўрнатиш юзасидан мазкур йўлга хизмат кўрсатувчи Самарқанд мунтазам йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарига ёзма кўрсатма берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19