13

Мексикалик "Робинзон" 13 ой океандаги ҳаётдан сўнг тирик қолди

ДУНЁ 04.02.2014, 16:33
2867
Мексикалик "Робинзон" 13 ой океандаги ҳаётдан сўнг тирик қолди
Мексикалик балиқчи бир йилдан ортиқ океанда қолиб кетди. Унинг сўзларига кўра, тирик қолиш учун у тошбақа қонини, ёмғир ва ўз пешобини ичган. 

37 ёшли Хосе Сальвадор Альбаренго 15 ёшли  денгизчи Иезекиил билан 2012 йилнинг декабр ойида акула овлаш учун йўлга чиққан. Унинг 7 метрли кемаси Мексика қирғоқларидан узоқлашганда мотори ишламай қолган ва кема тинч океанига оқиб кетган. Натижада улар бутунлай йўлдан оғиб, қаерда эканликларини ҳам билмай қолишади. 

Альбаренгонинг айтишича, тўрт ой очликдан сўнг 15 ёшли Иезикиил вафот этган, балиқчи эса ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, аммо қўлидан келмаган.

Шунингдек, у қўли билан балиқ ва кичик акулаларни овлаган. Тошбақаларни овлаб, қонини ичган, ёмғир узоқ вақт бўлмаган пайтлар эса ўз пешобини ичишга мажбур бўлган.

13 ойдан сўнг унинг кемаси Мексикадан 10 минг километр узоқликдаги Маршал оролларига келиб қолади. Уни полиция ходимлари дархол мамлакат пойтахти Мажурога етказишади. У ерда Альбаренго барча бўлган воқеани айтиб беради.   

Ҳозирда уни юртига қайтариш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси