13

Британиялик олимлар Сочидаги Олимпиадада қайси мамлакат ғолиб бўлишини айтишди

ДУНЁ 04.02.2014, 14:23
2364
Британиялик олимлар Сочидаги Олимпиадада қайси мамлакат ғолиб бўлишини айтишди
Британиялик олимлар 7 дан 23 февралгача Сочида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қайси мамлакат ғолиб бўлишини олдиндан башорат қилишди. Бу ҳақда [url=http://dx.doi.org/10.1177/0963721413513267]Current Directions in Psychological Science илмий журналида мақола чоп этилди.

Бундай хулосага олимлар “уй майдонини” спортчиларнинг омадига таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқотлари натижасида келишди. Тадқиқотлар доирасида олимлар стандарт ва ҳудудий моделни ўрганиб чиқишди. Шу тарзда улар мусобақа пайтида ҳакамлар 20% ҳолларда мусобақа эгаси ҳисобланган мамлакат жамоасига ён босишларини аниқлашди.

Бундан ташқари, ўз ватанида ўтказилаётган халқаро мусобақаларда спортчилар организмида тестостероннинг жуда катта даражада учраши қайд этилган ва бу уларнинг натижаларига таъсир қилиши аниқланган.

Ана шуларни инобатга олган ҳолда британиялик олимлар россиялик атлетлар жуда кўп олтин ютиб олишларини башорат қилишди.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11