my5

Интернет компаниялар МХА билан ишлаганликларини маълум қилишди

ДУНЁ 04.02.2014, 10:45
2091
Интернет компаниялар МХА билан ишлаганликларини маълум қилишди
Американинг  Facebook, Microsoft, Yahoo ва Google компаниялари АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги томонидан талаб этилган фойдаланувчилар сонини маълум қилишди

Microsoft компаниясининг маълум қилишича, 2013 йилнинг биринчи ярмида чет эл разведкаси фаолияти бўйича махсус суд қарорига кўра 15-16 минг аккаунтлар ҳақида маълумот олинган.  

АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлиги томонидан Google бўйича 9-10 минг, Facebook’дан эса 5-6 минг аккаунт ҳақида маълумот сўралган.  

Шунингдек, МХАни Yahoo фойданалувчиларининг 30 минг нафари қизиқтирган.  Улар нафақат почта балки фотосервис билан ҳам қизиқишган.

Бу компаниялар  қуйида кўрсатилган махсус судга АҚШ ҳуқуқни сақлаш органларига тақдим этилган маълумотлар ҳақида компания мижозларига ахборот беришни сўраган. Шу йилнинг январ ойида суд статистиканинг бир неча қисмини тақдим этишга рухсат берди.

МХАнинг интернет фойдаланувчиларни кузатишлари ҳақида илк бор ўтган йили АҚШ махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Соуден маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, агентлик Google, Yahoo, Apple, Skype, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчиларнинг сухбатларини кузатишган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21