13

Интернетда Баумгартнернинг стратосферадан сакраши акс этган видео пайдо бўлди(ВИДЕО)

ДУНЁ 03.02.2014, 11:22
1982
Интернетда Баумгартнернинг стратосферадан сакраши акс этган видео пайдо бўлди(ВИДЕО)
Интернет тармоғида стратосфера қатламидан сакраган Феликс Баумгартнер шлемидаги камерага туширилган видео пайдо бўлди. 

У 2012 йилнинг октябр ойида 39 километр баландликдан сакраган.  Ўшанда уни  миллионлаб кишилар фақатгина аэростатга ўрнатилган камера орқали кузатишган эди. Ҳозир эса Баумгартнернинг шлемига ўрнатилган камера орқали унинг стратосферадан то ергача бўлган йўлини кўриш мумкин. 

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/cGFR3Tz359Q" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

У сакраш давомида овоз тезлигидан ҳам юқори  1342 км/с тезлигида қулаган.  Феликс Баумгартнернинг эркин қулаши 4 дақиқа 19 сония давом этган. У Нью-Мексико штатидаги Розуэлла шаҳрига қўнган. Феликснинг айтишича, у стратосферадан сакраш учун 5 йил тайёргарлик кўрган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11