my5

Бугун Хитой тақвими бўйича Мовий От йили кириб келди (буржлар тавсифи)

ДУНЁ 31.01.2014, 13:24
24639
Бугун Хитой тақвими бўйича Мовий От йили кириб келди (буржлар тавсифи)
2014 йилнинг 31 январга ўтар кечаси Хитой тақвими бўйича соат 01:38да Янги йил кириб келди. Ушбу байрам Хитой тақвимида энг қадимий ва тантанали байрам ҳисобланади. 

Бу сафар хитойликлар тақвими бўйича Мовий От йили кириб келди. Мазкур байрам муносабати билан тантаналар икки ҳафта давом этади. Хитой тақвими бўйича Янги йил ҳар йили илк янги ой чиққанида кириб келади.

Ушбу йил 2015 йилнинг 19 феврал куни тугаб, Қўй йили кириб келади. Хитой анъанасига кўра, ҳар йили Янги йил 12 та ҳайвондан ва беш унсурдан бирига тегишли. Бу йил бу Мовий От ва дарахт унсури йили бўлди. Ушбу янги йилнинг ранглари бу яшил ва ферузадир.

Афсоналарга кўра ҳар йилнинг бошланишида хитойликлар Нянь деб аталадиган афсонавий махлуқ  билан курашишган. Нянь Янги йилнинг биринчи кунида пайдо бўлиб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ва жониворларни ямламай ютар, ҳатто йўлида учраган одамларни ҳам аяб ўтирмас экан. Ўзларини ҳимоя қилиш учун одамлар янги йил кирадиган куни остонага озиқ-овқат қўйиб кетишар экан. Қорни тўйган махлуқ одамларни тинч қўйишига ишонишган. Бир куни хитойликлар махлуқ қизил кўйлак кийган боладан қўрқиб кетганини сезиб қолишади. 

Шундан буён хитойликлар Янги йил куни қизил чироқлар ёқиб, эшик-деразаларга қизил парда осадиган бўлишган. Кейинчалик Нянни руҳонийлардан бири тутиб олиб, ўзига бўйсундирган экан. 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Марказий Осиё жумладан бизнинг ватанимизда ҳам янги мучал йили 21 мартдан бошланади.
 
  
СИЧҚОН (КАЛАМУШ)   

1912, 1924 1936 1948 1960 1972 1984 1996 2008 йиллар.

Ушбу мучалда туғилганлар ташқи қиёфаси ёқимли, жозибадор, меҳантсевардирлар.бир қарашда хотирдам ва босиқ кўринсалар-да, аслида бироз асабий, инжиқ бўлишлари ҳам мумкин. Тежамкор ва бойлик иҳлосманди бўлиш билан бирга ўзгаларнинг тақдири билан жуда қизиқишади.
 
СИГИР (ҲЎКИЗ)

1913 1925 1937 1949 1961 1973 1985 1997 2009 йиллар.

Бу мучал остида туғилган инсонлар сабр-тоқатли, камгап, меҳрибон, ақл-заковатли бўлишади. Ташқи жиҳатдан содда кўринсалар-да, ўта зеҳнли ва сезгир. Оилада яхши ота ва она бўлган мучал вакиллари ўз фарзандларига меҳр ва эътибор кўрсатишда бошқалардан ажралиб туришади.
 
ЙЎЛБАРС

1914 1926 1938 1950 1962 1974 1986 1998 2010 йиллар.

Бу мучал эгалари ҳиссиётга берилувчан, жаҳли тез, тартиб-интизомга риоя қилишни унчалик хуш кўрмайдиган инсонлардир. Одатда раҳбарлар билан тез-тез жанжаллашиб, ўз фикрларини ўтказишга уринишади. Одамларни бошқаришни билгани учун ҳам кўплаб раҳбарлар уларнинг инжиқ феълига сабр қилишади.
 
ҚУЁН

1915 1927 1939 1951 1963 1975 1987 1999 2011 йиллар.

Табиатан юксак дид соҳиби бўлган бу инсонлар ўта меҳрибон ва меҳнаткашдирлар. Қуён мучали соҳибларини жаҳлини чиқариш унчалик ҳам осон иш эмас, аммо бир жаҳли чиқса отасини ҳам аяшмайди.
 
БАЛИҚ (АЖДАҲО)

1916, 1928, 1940, 1952, 1964, 1976, 1988, 2000, 2012 йиллар.

Ушбу йилда туғилганлар,жуда яхши сиҳат-саломатликка эга бўлишади. Пасткашлик, тилёғламалик ва ғийбат уларга бегона. Улар ишонувчан ва ростгўйдирлар. Баркамолликка интилиш уларни ўзига ҳам, бошқаларга ҳам, талабчан қилиб қўяди. Улар кўп нарсани талаб килишади, лекин талабларидан кўра кўпрок ишни ўзлари амалга оширишади.

ИЛОН


1917, 1929, 1941, 1953, 1965, 1977, 1989, 2001, 2013 йиллар.

Донолик ва зийраклик бобида бу мучал вакилларига тенг келадигани йўқ. Бошлаган ишларини охирига етказишади ва қатъиятсиз кишиларни хушлашмайди. Керак бўлса ўзларига жабр қилиб бўлса-да, бошқаларнинг фойдасига иш қилишлари мумкин.
 
ОТ

1918, 1930, 1942, 1954, 1966, 1978, 1990, 2001, 2014 йиллар.

Бу мучал соҳиблари қўлларига тушган пулни тежаб-тергаб ишлатишади. Яхши яшашни хуш кўришади. Агар юраклари муҳаббат билан тўлса, ҳеч ким уддалай олмайдиган ишларни ҳам уддалашга қодирдирлар. Оилада яхши ота-она, яхши фарзанд бўлишади.
 
ҚЎЙ

1919, 1931, 1943, 1955, 1967, 1979, 1991, 2003, 2015 йиллар.

Нафис дид ва санъат соҳиблари саналувчи бу мучал соҳиблари жуда ақлли ва заковатли кишилар ҳисобланишади. Ҳаёт кечиришлари кўпинча омадларига боғлиқ бўлади. Жавобгарлик ҳисси уларга бегона, ташаббус кўрсатишни ёмон кўришади. Уларда дид ва истеьдод бор. Аммо раҳбарликни эплай олишмайди. Бир пайтнинг ўзида техник ва артистлик маҳорати қўшиб олиб бориладиган ишларни қойиллатишади.

МАЙМУН 


1920, 1932, 1944, 1956, 1968, 1980, 1992, 2004, 2016 йиллар.

Эпчил, ақлли, кўнглига келган ишни қилувчи, маккор, ишбилармон, ҳушёр каби таърифлар бу мучал соҳибларига тегишли. Кўнгилларига келган бирор фикрни қандай қилиб бўлмасин амалга оширишади. Арзимас нарсани деб ишдан, оиладан, севган кишиларидан кўнгли совиши мумкин. Аммо уларда дипломатлик хусусияти ҳам анчагина ривожланган.  
 
ТОВУҚ (ХЎРОЗ)

1921, 1933, 1945, 1957, 1969, 1981, 1993, 2005, 2017 йиллар.

Довюрак, журъатли ва қатъиятли мучал соҳиблари серфарзанд кишилар бўлишади. Дидли бўлагнликлари учун ўз турмуш ўртоқларини бир қанча синовлар асосида танлашади. Муҳаббат бобида уларга тенг келадигани йўқ.
 
ИТ

1992, 1934, 1946, 1958, 1970, 1982, 1994, 2006, 2018 йиллар.

Содиқ ва вафодор инсонларнинг аксарияти шу мучалда туғилган бўлишса ажб эмас. Бошқалар учун қўлларидан келган эзгу ишни қилишади. Атрофдаги кишилар уларни муносиб равишда ҳурмат қилишади. Улар факирликда ёки фаровон ҳаёт кечиришларидан қатьи назар, ақлга қараб иш тутадилар. Моддий жиҳатдан тўкин яшамасалар ҳам қаноатлидирлар.

ТЎНҒИЗ

1923, 1935, 1947, 1959, 1971, 1983, 1995, 2007, 2019 йиллар.

Бу мучалда туғилганларга мардоноворлик, одоб-назокат, хизматга шайлик, нозик табиатлилик хосдир. Уларга ҳеч иккиланмай ишониш мумкин, улар виждонли ва мард кишилардир. Мучал соҳиблари ҳамма билан ҳам тил топишиши қийин. Лекин дўстларини ҳурмат килишади. Тўнғиз йилида туғилганлар кундалик харажатлари учун керакли маблағни топа олишади. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21