Ўзбекистонлик футболчи Италия клуби билан шартнома имзолади

СПОРТ 31.01.2014, 11:21
2345
Ўзбекистонлик футболчи Италия клуби билан шартнома имзолади
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Илёс Зейтуллаев Италия чемпионати, қуйи лига вакили "Виртус Ланчиано" билан шартнома муддати тугагач, эркин агент сифатида "Торино" билан шартнома имзолади. Аммо бу клуб таркибида майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Гап шундаки, Италия А серияси регламентига кўра, бир клуб хориждан Европа Иттифоқи фуқаролигига эга бўлмаган футболчини Италияга олиб кириш учун, аввало худди шундай ҳолатда бўлган бошқа футболчини хорижга чиқариши лозим бўлади. Zonalocale.it нашри
томонидан хабар қилинишича, "Торино" айнан шу нарсани амалга оширишни мўлжалламоқда. Туринликларнинг асосий трансфер мақсади черногориялик Марко Весович бўлиб, клуб бу футболчи билан шартнома имзолаши учун аввало ЕИ фуқаролигига эга бўлмаган бошқа бир футболчини хорижга чиқариб юбориши лозим бўлади. Илёс Зейтуллаев ҳам Португалиянинг "Бейра Мар" ё Хорватиянинг "Риека" жамоасига сотиб ёки ижарага бериб юборилиши кутилмоқда. 

"Торино" фақат Марко Весовични Италия А сериясига олиб кириш учунгина Илёс Зейтуллаев
билан шартнома имзолаган ва уни дарҳол хориж клубларидан бирига бериб юборишни кўзламоқда. Шу тариқа ЕИ паспортига эга бўлмаган Марко Весовичга А серияда
ўйнаш учун йўл очилади.

2007 йилда "Фиорентино" клуби томонидан ҳам худди шундай амалиёт қўлланган эди.
Клуб нигериялик ҳимоячи Генри Окорожини сотиб олган ва дарҳол Болгария чемпионатида иштирок этадиган жамоалардан бирига сотиб юборган эди.

PS: Ҳозирча бу Италия матбуоти томонидан олға сурилаётган фараз ҳолос ва ҳали аниқ маълумотлар йўқ. Аниқ маълумот шуки - Илёс Зейтуллаев "Торино" билан шартнома имзолаган. Клубда қолиш ёки қолмаслиги борасида яқин вақтлар ичида хабар чиқиши кутилмоқда. 

Манба:uff.uz

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° снегопад
Валюта курси