my5

Шифокорлар испан аёлидаги 25 кг лик ўсимтани олиб ташлади

САЛОМАТЛИК 06.12.2013, 13:20
5971
Шифокорлар испан аёлидаги 25 кг лик ўсимтани олиб ташлади
Шифокорлар испаниялик аёлдаги оғирлиги 25 кг, узунлиги эса 41 сантиметр келадиган
ўсимтани олиб ташлади.


Маълум бўлишича, аёл қорнидаги оғриқлар ва вазнининг ортиши шикояти билан шифокорларга мурожаат этган, деб ёзади Tengrinews.kz. Натижада, амалга оширилган жарроҳлик амалиёти давомида унинг қорнидан жуда катта ўсимта олиб ташланди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, дунёда фақат беш марта оғирлиги 11 кг дан ортиқ ўсимта операция йўли билан олиб ташлангани қайд этилган.

Ўтган йили немис шифокорлари қорнидаги оғирлик ва вазнининг ортишидан шикоят қилган 71 ёшли эркакнинг қорнидан 21 кг келадиган ўсимтани олиб ташлаган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37