my5
all

Пеле “ЖЧ-2014”га қуръа ташлашда қатнашишдан воз кечди

СПОРТ 06.12.2013, 11:22
1832
Пеле “ЖЧ-2014”га қуръа ташлашда қатнашишдан воз кечди
Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони Пеле Бразилияда 2014 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида қатнашишдан бош тортди.

Машҳур футболчи қуръа ташлаш жараёнида Бразилия терма жамоаси учун ноқулай бўлган рақибларни танлаши мумкинлиги боис шундай қарор келган, деб ёзади “The Daily Mail” нашри.

Айтиш жоизки, қуръа ташлаш маросимида Пеледан мамлакатни тақдим этишни Бразилия президенти Дилма Руссефф сўраган. Машҳур футболчи бундан олдин ҳам жаҳон чемпонатларида қуръа ташлаш маросимида қатнашган, аммо бу сафар уни рад этишга қарор қилган. Шунга қарамасдан, собиқ футболчи маросимнинг ўзига келади ва унинг тантанали қисмида қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими 6 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бўлиб ўтади. Маросим давомида турнирнинг 32 та иштирокчи жамоаси
саккизта гуруҳга (ҳар бирида тўрттадан) тақсимланади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° небольшая облачность
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42